"ПСЖ" клуби юлдузи Килиан Мбаппени трансферлар рўйхатига киритди.
Лига 1 гранди шартномасини узайтиришни истамагани учун ҳужумчини шу ёзда сотмоқчи. Футболчининг амалдаги меҳнат шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади ва парижликлар Мбаппе билан текинга хайрлашишни истамаяпти.
The Athletic нашрига малум бўлишича, "ПСЖ" 24 ёшли Мбаппега нисбатан адолатли нарх белгилади.
Франция чемпионлари футболчи трансферидан 100 миллион евродан кўпроқ маош олмоқчи, аммо эсингизда бўлса, бу сумма бир вақтлар 200 миллионга чиққанди.
"Реал Мадрид" Мбаппени қўлга киритиш учун фаворит бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" Килиан Мбаппени Япония турнесига чиқадиган футболчилар рўйхатига киритмаган эди.