Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Оббо, араблар энди Кейнга қизиқиш билдиришмоқда

Баҳо:
+ | -

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн “Ал-Ҳилол” учун номзодлар рўйхатидан жой олди.

Sky Sports нашри хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" аллақачон воситачилар билан англиялик ҳужумчини харид қилиш борасида музокаралар олиб борган. Мулоқот тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Олдинроқ "Бавария" Кейн бўйича "Тоттенхэм"га учинчи таклиф билан чиқиши ҳақида хабар берилганди, чунки аввалги икки таклифни "шпорлар" рад этганди.

Қайд этилишича, Кейн ёзда "Тоттенхэм"ни тарк этиши даргумон, жамоа хўжайини Даниэль Леви ўз етакчисини сақлаб қолмоқчи.

Ўтган мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:08, 22.07.2023.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик