"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан АПЛдаги янги мавсумдан умидлари билан ўртоқлашди.
"Биз ишонишимиз керак. Баъзида яхши жамоа ва топ-клуб ўртасидаги фарқ менталитетдадир. Бу янги мавсум ва унда ҳамма нарса мумкин. "Манчестер Сити"га етиб олиш катта қийинчилик, аммо биз тайёрмиз.
Премьер-лигада ғалаба қозониш жуда қийин. Рақобат йилдан йилга кучайиб бормоқда. Ҳар бир жамоа кучли, савия жуда юқори, лекин биз бу қийинчиликка тайёр бўлишимиз керак. Бу қийин бўлади, аммо "Манчестер Юнайтед" ҳар бир ўйинда курашишга тайёр", - деди Варан ESPN билан суҳбатда.