"Барселона" президенти Жоан Лапорта АҚШда бўлиб ўтиши керак бўлган "Ювентус"га қарши ўртоқлик учрашуви бекор қилингани ҳақида гапирди.
"Ювентус"га қарши ўйин бекор қилинди ва уни бошқа куни ўтказиб бўлмайди, чунки тур режа билан ташкил этилган, биз режани буза олмаймиз.
Бугун шифокор кўпчилик футболчиларимизда гастроентерит белгилари борлигини айтди. Ҳаёт ва футбол сизни режаларингизни ўзгартиришга мажбур қиладиган вазиятларни яратади. Биз ҳаммамиз янги ўйинчиларга эга жамоани кўришни жуда хоҳлардик. Бу футболчилар учун жуда оғир зарба бўлди. Уларнинг тезроқ тузалиб кетишини тилайман”, - деди Лапорта.