Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Навбаҳор» назорат баҳсида Про лига клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғидаги танаффус пайтида футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини маромида ушлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” бугун “Андижон-SGS” жамоасига қарши назорат-синов баҳсини ўтказди. Унда Самвел Бабаян шогирдлари йирик – 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур беллашувнинг 1-бўлимида майдонда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. Асосий таркибдан эса 3-4 нафар футболчи майдонга тушди, холос.

Шу боис, бўлса керак, беллашувни фаол тарзда бошлаган андижонликлар 2-дақиқадаёқ Ўктам Абдумаликовнинг голидан сўнг, ҳисобни очишга муваффақ бўлишди - 0:1.

Албатта, учрашувнинг бундай тус олиши мезбонларни қониқтирмасди. Натижада ҳужумкорликни кучайтирган “лочинлар” 23-дақиқада стандарт вазиятдан сўнг, ҳисобни тенглаштиришди.

Ўша вазиятда Шодиёр Шодибоев бурчак зарбасини Музаффар Мўминов билан тўпни ўзаро ўйнаган ҳолда, амалга оширди.Шодибоевдан иккинчи марта тўпни қабул қилиб олган Мўминов рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирган ҳолда, кучли зарба йўллаб, меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоаларнинг танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлимни фаол тарзда бошлаган майдон эгалари 58-дақиқага келиб, 31 ёшли тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқовнинг 8 дақиқа ичида амалга оширган “хет-трик”и эвазига ҳисобнинг йирик – 4:1 кўриниш олишини таъминлади.

Шундан сўнг, “Навбаҳор” устози Самвел Бабаян захирадан майдонга асосий таркибнинг қолган футболчиларини туширди.

Бу эса ўз самарасини бериб, олдинига “Навбаҳор” таркибига яқинда қўшилган грузиялик ҳужумчи Тома Табатадзе ўз номига гол ёздириб қўйган бўлса, 69-дақиқада Жасурбек Яхшибоевнинг ўнг қанотдан андижонликлар жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Фаррух Икромов дарвозага аниқ йўллаб, якуний ҳисобнинг 6:1 кўриниш олишини таъминлади.

Назорат ўйини
“Навбаҳор” – “Андижон-SGS” – 6:1 (1:1)
Наманган. “Марказий” стадиони. 109 томошабин.  
Голлар: Музаффар Мўминов (23), Темурхўжа Абдухолиқов (50, 52, 58), Тома Табатадзе (64), Фаррух Икромов (69).
Ҳакамлар: Исроилжон Имомназаров, Исломжон Носиров, Азизбек Зокиров.
Назоратчи: Игорь Нехочин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:09, 23.07.2023.
Ўқилди: 1359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.