"Милан"нинг янги футболчиси Ноа Окафор Италия клуби билан шартнома имзолагани ҳақида фикр билдирди.
"Милан" ҳар доим менинг орзуларим клуби бўлган", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Альфредо Педулла. “Кичиклигимда Кака ва Роналдиньонинг “россонерилар” либосида ўйнашига қойил қолгандим ва ўтган йили “Сан-Сиро”да “Милан”га қарши “Зальцбург” либосида ўйнаганимдан катта завқ олдим. Биз учун ўша пайтдаги натижа ҳалокатли эди, аммо стадиондаги куч ҳисси ақл бовар қилмайдиган эди. “Россонерилар” мухлисларининг бу иштиёқини шахсан ўзим бошимдан ўтказдим ва унга мафтун бўлдим. Ўтган йили мен "Милан"га гол урганман ва кейинроқ Рафаэль Леау билан гаплашганман. Терма жамоада бир-биримизга қарши ўйнаганимиз учун биз бир-биримизни биламиз".
23 ёшли швейцариялик “россонерилар” билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. У Италия клубида 17-рақам остида ўйнайди.