"Манчестер Сити"да тўп тепаётган 29 ёшли испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Star журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг хизматларига "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда. Лапортнинг ўзи ҳам "шаҳарликлар" лагеридаги келажагига ишончи комил эмас ва шу сабабли фаолиятини Лондон жамоасида давом эттириш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
2022/2023 йилги мавсумда Эмерик барча мусобақаларда 24та ўйинда қатнашди. Ҳимоячининг "Сити" билан тузилган меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.