"Барселона" ҳаммага маълум ва машҳур клублардан бири саналади. Жамоа бой тарихга эга. Шунга яраша уларда катта тажриба мавжуд. "Барселона" қайси футболчидан қачон қутилишни яхши билади. Бироқ, айрим пайтларда раҳбарият бу борада хато қарорлар ҳам қилиб турган. Қуйида "Барселона"нинг катта афсуслари ҳақида сўз боради.
Луис Суарес
Кетиш: 2020 йил
Сотилган: "Атлетико"
Рональд Куманнинг "Барселона"даги фаолияти бошидан охиригача ўта муваффқиятсиз кечган. У жамоа натижаларидан ташқари, трансферлар борасида ҳам омадсиз ҳаракат қилди. Куманнинг Луис Суаресни сотиш қарори энг катта хатолардан бири эди. Уругвайлик ҳужумчи кетганига қадар клуб афсонасига айланиб бўлганди. Лионель Месси Суареснинг кетишида раҳбариятни айби бор эканини таъкидлаб, Куманни танқид қилганди. 30 ёшидан кейин ҳам Луис Суарес ажойиб спорт формасида эди. У "Атлетико"ни мамлакат чемпионига айлантиради.
Люка Динь
Кетиши: 2018 йил
Сотилган: "Эвертон"
Суарес билан Динни солиштириб бўлмайди, албатта. Улар клуб тарихидаги ўрни борасида катта фарққа эга. "Эвертон"га кетгач, Дин АПЛда энг яхши қанот ҳимоячиларидан бирига айланади. Каталонияликлар эса Диндан кейин Жорди Албага ўринбосар топишга жуда қийналди. Жуниор Фирпо ва Марк Кукурелья вариантлари ҳеч қачон иш бермаган.
Алексис Санчес
Кетиши: 2014 йил
Сотилган: "Арсенал"
Агарда "Барселона" Луис Суаресни олиб келиш учун Алексис Санчесни сотган бўлса, бу яхши. Аммо ҳар иккисини бир жамоада ўйнатиш ҳам мумкин эдику, тўғрими? Агар шундай бўлганида эди, тарих янада яхшироқ томонга ўзгарган бўларди, балки. Санчес "Арсенал"да юқори даражага чиқди. У Лондон клубини тўпурар бўлиб тарк этади.
Тиаго Алкантара
Кетиши: 2013 йил
Сотилган: "Бавария"
Алкантара "Барселона" томонидан яратилган энг яхши "маҳсулот"лардан бири эди. Ярим ҳимоячи 2013 йилда "Бавария" сафига йўл олади. Бунга асосий сабаб эса Тиагонинг "Барса"да етарлича вақтга эга бўла олмаётгани эди. Шу сабаб Гвардиола уни ўз жамоасига чақиради. "Барселона" эса ўз тарбияланувчисини бу тарзда қўйиб юборганидан афсусланади.
Яя Туре
Кетиши: 2010
Сотилган: "Манчестер Сити"
Яя Туренинг жамоадан кетиши "Барселона" учун энг тўғри қарор сифатида қаралганди. Аммо якунда бундай бўлиб чиқмади. Туре Англияда дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланди. Яхшиямки, "Барселона" раҳбарияти бу қилмиши учун нафратга учрамади.
Хуан Роман Рикельме
Кетиши: 2003
Сотилган: "Вильярреал"
Рикельме ўз даврининг энг истеъдодли футболчиси эди. Афсуски, у бир мавсумдан кейин "Вильярреал"га кетишга мажбур қилинган. Бунга ўша пайтдаги Луи ван Галнинг ғалати тактикаси ва қарашлари сабаб бўлган дейишади. Рикельме кетгач, клуб Роналдиньони сотиб олади ва жамоа унинг атрофида қурила бошлайди.
ИСМАТОВ Ж.