"Вольфсбург" "Интер" ҳимоячиси Робин Госенсни сотиб олмоқчи.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, немис клуби қанот ҳимоячиси учун 10 миллион евро сарфламоқчи.
29 ёшли Госенс 2022 йилда "Аталанта"дан 27 миллион еврога "Интер"га ўтган. Ҳозирда у 15 миллион еврога баҳоланмоқда.