"Челси" "Вест Хэм"нинг 23 ёшли ярим ҳимоячи Конор Галлахер борасидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, "болғачилар" англиялик футболчи учун 40 миллион фунт (тахминан 46,4 миллион евро) таклиф қилишган, бироқ "Челси" ўз шогирди учун камида 50 миллион фунт (58 миллион евро) талаб қилмоқда.
Олдинроқ Лондон клуби Галлахернинг сотиши мумкинлиги хабар қилинганди, чунки раҳбарият футболчини "кўклар" стандартларига жавоб бермайди деб ҳисобламоқда.