"Тоттенхэм Хотспур" эгаси жаримага тортилди. Хабарларга кўра, Лондон клуби эгаси Жо Льюис ўзи эгалик қиладиган компанияларнинг инсайд маълумотларини яқинларига ошкор қилганликда айбланмоқда.
Бу маълумотлар Льюисга яқин бўлган одамлар томонидан пул ювишда фойдаланилган. Британиялик бизнесмен бу учун энди Нью-Йорк шаҳри суди олдида жавоб беради. Льюиснинг бойлиги Forbes'га кўра, 6.2 миллиард долларни ташкил этади.