Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

АПЛ клублари Тwitter'да қанча обунчачиларга эга?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" айни дамдаги ҳолатга кўра, Тwitter'да энг кўп обуначиларга эга. Албатта, бу нисбат фақатгина АПЛ клубларига қараб олинган. Бу борада "МЮ"нинг энг яқин таъқибчиси билан катта фарқ мавжуд. Замонавий дунёда одамлар ҳаётидан ижтимоий тармоқлар чуқур ўрин эгаллади. Хусусан, Тwitter ҳам. Футбол мухлислари унга севимли жамоасини кузатиш, янги хабарлар ўқиш ва баъзида, носталгик видеоклиплар томоша қилиш учун киради.

"МЮ" Англияда энг кўп обуначига эга клубга айланган. "Қизил иблислар"ни дунё бўйлаб Тwitter'да жами 36.5 миллион одам кузатади. Бу борада кучли тўртликни "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал" эгаллаган. Уларнинг ҳар бири "чуғурчуқ"да 20 миллиондан кўп обуначига эга.
Ўтган мавсумни требл-соврин билан тугатган "Манчестер Сити" Тwitter'даги машҳурлиги билан мақтана олмайди. Гвардиола жамоасини "МЮ"нинг умумий обуначиларининг ярмига тенг одам кузатади. Аммо совринлар ютиш, Осиёга уйиштирилаётган тинимсиз сафарлар орқали бу миқдор ошиши кутилмоқда.

Жадвалнинг пастроғига назар солсангиз, "Эвертон" ва "Вест Хэм" каби клубларни кўрасиз. Обуначилар сони бўйича "болғачилар" "Ньюкасл" билан тенг даражага эга. "Астон Вилла", "Кристал Пэлас" ва "Вулвз" каби клубларнинг Тwitter'даги саҳифасини миллиондан ортиқ инсон кузатади. Жадвалнинг сўнггидан табиийки, АПЛ дебютанти бўлган "Лутон Таун" ўрин эгаллаган. Ушбу клубга "Шеффилд" ва "Брентфорд" ҳамроҳлик қилади. Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишишингиз мумкин.

 

1. "Манчестер Юнайтед" – 36.5 миллион
2. "Челси" – 25 миллион
3. "Ливерпуль" – 23.8 миллион
4. "Арсенал" – 21.8 миллион
5. "Манчестер Сити" – 16.5 миллион
6. "Тоттенхэм" – 8.7 миллион
7. "Эвертон" – 3 миллион
8. "Ньюкасл" – 2.6 миллион
9. "Вест Хэм" – 2.6 миллион
10. "Астон Вилла" – 2.3 миллион
11. "Кристал Пэлас" – 1.4 миллион
12. "Вулверхэмптон" – 1.2 миллион
13. "Брайтон" – 902.8 минг
14. "Бёрнли" – 795.3 минг
15. "Фулхэм" – 730.6 минг
16. "Борнмут" – 682 минг
17. "Ноттингем" – 626 минг
18. "Шеффилд Юнайтед" – 599.3 минг
19. "Брентфорд" – 336.5 минг
20. "Лутон Таун" – 174.3 минг.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:31, 26.07.2023.
Ўқилди: 1728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.