"Бавария" Давид Де Хеа билан шартнома имзоламайди.
Аввалроқ Мюнхен клуби "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабонига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Sky Sports журналисти Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, Де Хеа хизматлари "Бавария"га таклиф қилинган, аммо клуб ҳозир бу вариантни кўриб чиқмаяпти - испаниялик футболчи юқори маош талаб қилади ва иккинчи дарвозабон ролига рози бўлмайди. Тахминларга кўра, Мануел Нойер жароҳатидан тузалгач, жамоанинг асосий дарвозабони бўлади.
Де Хеа июль ойи бошида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан сўнг эркин агент бўлиб турибди.