Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

"Арсенал"га қарши баҳсда Хавини уялтирган ва аксинча халоскор бўлган футболчилар ким эди?

Баҳо:
+ | -

Хави футболчиларга етарлича имконият берди, аммо бу имкониятдан ҳамма ҳам фойдалана олмади.

"Барселона" ўз навбатида "Арсенал"га қарши ўйин учун иккита турли таркибни чиқарди, аммо уларнинг ҳеч бири самарали бўлмади. Қандайдир жамоавий иш ҳақида гапиришга ҳали эрта, шунинг учун ўйинчиларнинг индивидуал маҳоратига эътибор қаратиш лозим.

Биринчи бўлим учун таркиб

Иккинчи бўлим учун таркиб

Қулайлик учун, келинг, биринчи навбатда учрашувнинг энг ёмон учта футболчисини, кейин эса учта энг яхши футболчини ажратиб кўрсатамиз.

Бугунги кунда кўпчилик ўзини исботлаш имкониятига эга бўлди, аммо ҳамма ҳам бундан яхши фойдалана олмади. "Арсенал"га қарши ўйиннинг энг ёмон 3 ўйинчиси:

1. Маркос Алонсо - ҳимоячи қанотдаги ўйинни буткул омадсизликда ўтказди. Букаё Сака билан индивидуал дуелда ютқазди. Ҳар сафар бирор кучли рақиб Алонсога қарши чиқса, Маркос имкониятни бой бераверди. Аммо бу Бальденинг мавсумдаги биринчи алмаштирилиши ва агар Алехандрога бирор нарса бўлса, "Барселона" асосий рақиблар билан ўйинларда катта муаммоларга дуч келиши мумкин.

2. Сержиньо Дест - Ҳимоячи "Барса" билан мавсумолди машғулотларини ҳаммага асосий таркиб ўйинчиси эканлигини исботлаш учун ортиқча юклама билан бошлади. Бироқ, биринчи ўйинда у ҳали ҳам майдондаги вазифаларини тушунмагани сезилди. Ўйинчи мунтазам равишда нотўғри позицияларни эгаллади, шериклар билан ўйнай кучли боғламларда ишлай олмади ва мутлақо натижа кўрсатмади. Хави илгари ҳам Дестга ишонмас эди, шунинг учун ҳозир вазият янада ёмонлашиши мумкин.

3. Серхи Роберто - "Барселона" учун у биринчи марта асосий жамоа сардори сифатида майдонга тушди ва ... Дест даражасида ўйнади дейиш мумкин. Серхи бирор марта ҳам яккакурашларда ғалаба қозона олмади - 3 та мағлубият. Агар биринчи бўлимда "Арсенал" Алонсо қаноти орқали гол урган бўлса, иккинчи бўлимда Роберто қаноти орқали босим ўтказа бошлади.

"Арсенал"га қарши ўйиннинг энг яхши 3 нафар футболчиси:

1. Абде - футболчи ҳали ҳам арзимаган имкониятни қўлга киритиш ва янги мавсумда жамоада қолиш учун ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Биринчи бўлимда жамоавий ўйинга умид қилиш қийин эди, шунинг учун Абденинг ўзи "Арсенал"дан тўпни олиб қўйишда фаол иштирок этди, ҳужумларни ўзи бартараф этиб турди, жарима майдончасига узатмалар берди. Жамоанинг бундай суст ўйини сабабли фақат индивидуал ҳаракатлар орқали ниманидир ҳал қилиш мумкин эди ва футболчи муваффақиятга эришди.

2. Бальде - Алонсо фонида ўзини кўрсатиши осон эди. У қанотда Фати билан ажойиб алоқа ўрнатди, "Барселона"нинг барча ҳужумлари яхши тугалланишида катта ҳисса қўшди ва "Арсенал"ни ҳужум уюштираётган пайтда турли вариантларни қўллашга мажбур қилди. Бальде ўйиндан сўнг матбуот анжуманида Хави мақтаган ягона футболчи бўлди.
Хави: "Арсенал" ғалаба қозонишга ҳақли эди Тезлик ва жисмоний куч асосий фарқни юзага келтирди. Тўпни яхши назорат қилдик, аммо ҳимояда кучсиз эдик. Натижага қарамай, ўртоқлик учрашувидан кўнглимиз тўлди. Алехандро Бальде ажойиб ўйин ўтказди", - деди мураббий.



3. Ферран Торрес. У ҳаммадан кўпроқ машғулот ўтказмоқда, ажойиб формага тушди ва бугун у ноодатий позицияга чиқди. Абде каби Ферран Торрес хавфли ҳужумларда қатнашди. Рақибни пистирмада пойлади, тўпни олиб қўйди, Дембеле билан орқага қайтди ва хотиржамлик билан лаҳзаларни англади. Бир голга муаллифлик қилди. Ҳозирча ушбу хулосалар билан узоқни тахмин қилиш тўғри эмас. Аммо "Барселона" Америкада учинчи ўйинини ўтказаётган "Арсенал" фонида суст кўринди.

Киритилди: 19:52, 27.07.2023.
Ўқилди: 7339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.