"Интер" Ромелу Лукакуни ўз сафида сақлаб қола олмади. Матбуотда миланликлар бельгиялик футболчини "Ювентус" билан музокаралар олиб боргани учун у билан шартнома имзолашни рад этгани ҳақида хабар берилганди.
Энди "нерадзуррилар" "Арсенал" футболчиси Фоларин Балогунга кўз тикишди. The Independent нашри хабарига кўра, 22 ёшли футболчи учун курашда айнан "Интер" фаворит ҳисобланади.
Шунингдек, АҚШ терма жамоаси футболчиси Фоларин Балогунга "Лейпциг" ва "Монако" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Фоларин Балогун Тransfermarkt портали томонидан 30 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсумда Балогун "Реймс"да ижара асосида ўйнаган.