"Ред Булл Зальцбург" бош мураббийи Маттиас Яйссле Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 35 ёшли мутахассис "Ал-Аҳли" билан шартнома имзолашга яқин турибди. Музокаралар якуний босқичда, шартнома шу ҳафта охиригача тузилиши мумкин.
Маттиас Яйссле 2021 йилнинг июлидан бери "Ред Булл Зальцбург"ни бошқариб келмоқда.