"Брайтон" сардори ва марказий ҳимоячиси Льюис Данк "Челси" билан шартнома бўйича келишиб олган ва Лондон клубига ўтишни кутаётган ярим ҳимоячи Мойсес Кайседо билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
“Бу биринчи марта содир бўлмоқда ва келажакда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлади. Ҳозир Кайседо боши берк кўчада. Биз унинг кетишини хоҳламаймиз. Умид қиламизки, Мойсес қолади ва биз уни хурсанд қила оламиз", - дея Данк сўзларини келтирмоқда Football Daily.
Эслатиб ўтамиз, "Брайтон" Кайседо учун тахминан 120 миллион евро талаб қилмоқда, "Челси" эса "чайкалар"нинг талабини қондиришга ҳали тайёр эмас.