"Вест Хэм" ҳужумчиси Жанлука Скамакка А Серияга қайтиши мумкин, деб хабар беради Calciomercato.
Манбага кўра, 24 ёшли италиялик футболчига "Интер" даъвогарлик қилмоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўзи фаолиятини "Рома"да давом эттирмоқчи.
2022/23 йилги мавсумда Скамакка "Вест Хэм" учун 27 ўйинда 8 та гол урди. Transfermarkt.com портали ҳужумчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.