"Спортинг" ҳужумчиси Юссеф Шермити фаолиятини "Эвертон"да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз клуби 19 ёшли португалияликнинг трансфери бўйича келишувга эришган.
Шермити ўтган мавсумда лиссабонликлар сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Португалия ёшлар терма жамоаси футболчисини 3 миллион еврога баҳоламоқда.