Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ярим финалдаги рақибимиз — Жанубий Корея

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалида мусобақа ғолиблигига даъвогар бўлган икки терма жамоа — Эрон ва Жанубий Корея баҳси жуда қизғин ва юқори суратда кечди.

Кореяликларга ўйиннинг 3-дақиқасида тезкор гол уриб олишгани фойда берди ва улар рақибни қарши ҳужумда жазолашга тушишди. Эрон терма жамоаси биринчи бўлим ўрталарида ҳисобни тенглаштиришди. Аммо Жанубий Корея иккинчи бўлим бошида яна ҳисобда олдинга чиқиб олди ва уёғига рақибга ҳисобни тенглаштириш имконини бермади. Боз устига, улар ўйин тугашига 9 дақиқа қолганидан орадаги фарқни 2та етказишди. Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган беш дақиқанинг энг сўнгисида кореялик тўртинчи тўпни ҳам киритишди ва ундан ташқари жуда кўплаб имкониятларни (уларнинг аксарияти дарвозабон билан бирга-бир вазиятлар) голга айлантира олишмади.

Натижа мусобақанинг энг кучли жамоаси сифатида эътироф этилаётган мусобақани чорак финалдаёқ тарк этди ва жаҳон чемпионатига чиқа олмайдиган бўлди. 

Ёшлар (U19) ўртасидаги Осиё чемпионати
Чорак финал. 11 ноябрь. 18:00
ЭРОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 1:4

Ярим финал. 14 ноябрь. 17:00
Жанубия Корея - Ўзбекистон

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:56, 11.11.2012.
Ўқилди: 5267 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.