Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

Янги кун, янги трансфер янгиликлари. Анъанага кўра, биз сиз учун асосий миш-мишлар ва расмий эълонларнинг дайжестини тўпладик.

“Лацио” Захарянни сотиб олишдан бош тортди

Бир йил аввал “Челси” Арсен Захарян трансфери бўйича музокаралар олиб бораётганди, бироқ россиялик ҳеч қаерга кетмади. Энди эса тарих яна такрорланди. Фақат "Челси" ўрнига "Лацио" бўлиб чиқди. Италия клуби “Динамо” билан музокаралар олиб бораётган эди, бироқ бугун уларнинг тугатилишини эълон қилди. Бу маълумотни Спорт24 нашрига римликлар спорт директори Анжело Фабиани тасдиқлади: "Захаряннинг трансфери бизда Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган футболчи учун жой йўқлиги сабабли амалга ошмади".

Фабиньо "Ал-Иттиҳод" билан шартнома имзолади

Саудия Арабистони билан боғлиқ янгиликларни соғиндингизми? “Ал-Иттиҳод” “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Фабиньо билан шартнома имзолади. Бразилиялик футболчи 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади ва унинг маоши йилига 25 миллион еврони ташкил қилади. Аввалроқ мерсисайдликларнинг яна бир собиқ футболчиси "Ливерпуль" - Саудия Арабистони йўналиши бўйича йўл олганди. Жордан Хендерсон ҳозирда Стивен Жеррард бошқараётган “Ал-Иттифоқ”га жўнаб кетди.

"Ювентус" "Челси" билан ҳужумчи алмашмоқчи

"Челси" ёзда ўз таркибини фаол равишда ўзгартирмоқда. Ва яна бир янгилик. Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Ювентус” Ромелу Лукаку эвазига “Челси” ҳужумчиси Душан Влаҳовични таклиф қилган. Италия клуби серб Лондонга, белгиялик ва маълум миқдорда пул Туринга боришига умид қилмоқда. Айтганча, "Челси" июл ойида Влаҳовични сотиб олиш вариантини кўриб чиқди.

"Интер" Скамакка учун 20 млн евро таклиф қилмоқда

“Вест Хэм” ҳужумчиси Жанлука Скамакка Италияга қайтишга яқин. Романонинг сўзларига кўра, "Интер" 20 миллион евро таклиф қилган. Аввалроқ "Вест Хэм" ўтган мавсумда АПЛда 3та гол урган футболчини қўйиб юборишга қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Шубҳасиз, Скамакканинг ўзи ватанига қайтишни орзу қилади, бундан ташқари у Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятига эга бўлади.

Ребич Туркия чемпионатига ўтди

Жаҳон чемпионати совриндори “Милан”ни трансфердан 4 йил ўтиб тарк этди. Хорватиялик ҳужумчи “Бешиктош” билан икки йиллик шартномага келишиб олди. Шартнома шартларига кўра, футболчининг ҳар икки мавсумдаги маоши 2,5 миллион еврони ташкил қилади. Шу билан бирга, клуб Ребичга 280 минг евро миқдорида имзо мукофоти тўлайди.

“ПСЖ” Верраттини Саудия Арабистонига 30 миллион евро эвазига сотмади

"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи ярим ҳимоячи Марко Верраттининг Саудия Арабистонига кетишини маъқулламади. Италиялик футболчи “Ал-Ҳилол” билан шахсий шартнома тафсилотларини келишиб олган, бироқ парижликларни 30 миллион евролик товон қониқтирмаяпти. Улар Саудия клуби янги келганлар учун жиддий пул сарфлаётганини инобатга олиб, каттароқ суммага умид қилишмоқда.

Дембеле “ПСЖ” билан шахсий шартнома борасида келишиб олди

Усмон Дембеле "Барселона"дан "ПСЖ" билан музокара ўтказиш учун рухсат сўради. Ва кейинроқ “ПСЖ” билан 2028 йилгача бўлган шартнома тафсилотлари бўйича келишиб олди. Олдинроқ француз клуби футболчининг трансфери учун 50 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди. Тўғри, муҳим нюанс бор. 1 августдан бошлаб бу сумма автоматик равишда икки баравар кўпаяди (бу Усмон ва "Барса" ўртасидаги келишув тафсилотлари). Қизиқ, томонлар бу масалани қандай ҳал қилади?

"Интер" "Арсенал" футболчисини ижарага олмоқчи

"Арсенал" Фоларин Балогунни "Интер"га қўйиб юборишга тайёр, аммо 45–50 миллион еврога Милан клуби тўлиқ трансферни амалга ошира олмайди, шунинг учун улар ижара вариантини ўрганмоқда. Ўтган мавсумда 22 ёшли футболчи Францияда "Реймс" таркибида ўйнади (39 ўйин, 21 гол, 3 голли узатма). Эҳтимол, ижара шартномасида бир йил ичида мажбурий қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган банд бўлиши мумкин.

Киритилди: 11:07, 01.08.2023.
Ўқилди: 2292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11667]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11327]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4995]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4920]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4664]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2389]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2323]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2245]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2129]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1935]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.