Мадриднинг "Реал" клуби матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Ферлан Мендининг жароҳати бўйича тиббий хулосани тақдим этди.
"Қироллик клуби" расмий сайтида хабар қилинганидек, тиббий кўрикда франциялик футболчининг ўнг сон суяги мушаклари шикастлангани аниқланган. Футболчининг тикланиш вақти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ферланнинг мадридликлар билан шартномаси муддати 2025 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида 28 та учрашувда қатнашиб, битта голга ассистентлик қилган. Унинг трансфер нархи 25 миллион евро.