"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг айтишича, "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши Ла Лига учун яхши бўлади.
"Мен буни жуда хоҳлардим, Ла Лига етакчи лигалардан бири бўлиб қолишда ғайриоддий бўларди. Испанияга келган барча футболчилар қониқмоқда.
"Реал"да иқтисодий муаммолар йўқ, улар Мбаппени сотиб олишга қурби етади. Шубҳасиз, агар бу йил бўлмаса, келаси йили унга қарши ўйнаймиз", - деди Симеоне AS нашрига.