Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Улуғбек Бақоев: «Кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатган ўз футболчиларимга ўйин учун миннатдорчилик билдираман»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Насаф"га қарши ўйин (3:4) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Гувоҳи бўлганингиздек, бугун қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. «Насаф» амалдаги кубок соҳиби ва юқори мақсадларга эга бўлган жамоа. Қанотлардан яхши ҳаракатланади ва шу туфайли бугун бош билан 4-та гол ўтказиб юбордик. Мухлисларга бугунги ўйин ёқди деб ўйлайман. Кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатган ўз футболчиларимга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. «Насаф» жамоасини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман.

— «Бухоро» жамосининг мақсадлари қандай?
— Жамоамиз кубокда узоқроққа боришни мақсад қилган эди, энди бор эътиборимизни лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

— Иккинчи давра олдидан бир қатор янги футболчилар жамоага жалб қилинди, умуман олганда ўзингиз истаган барча футболчиларни олиб келдингизми?
— Йўқ. Имкон қадар фойдаландик. 70% ўзим истаган йигитларни олиб келдим. Бу борада регламент ҳам бор эди. Асосан U-20 ўйинчиларини олиб келдик. Ёшларга ўзини кўрсатиши учун имконият берамиз. "Насаф" клубидан ҳам 2 нафар ёш ўйинчилар таклиф этилди.

— "Турон" билан ўйиндаги "Бухоро"дан бугун бутунлай бошқа жамоани кўрдик. Ўтган турдаги ўйиндан қандай хулосалар олинди?
— Бухородаги ўйинда биз 15-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракатландик. Аввалги учрашувда ҳам охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик ва бугун ҳам. Жамоамизда концентрация етишмаяпти, бу борада ҳам ишлар олиб борамиз.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 23:51, 01.08.2023.
Ўқилди: 1459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик