"Севилья" "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Джибрил Соу билан шартнома имзолади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Келишув испан клубига 14 миллион еврога тушди. Тиббий кўрик 2 август, чоршанба куни бўлиб ўтади. 26 ёшли швейцариялик футболчи 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг немис клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етар эди.













