Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Вадим Абрамов: «Чемпионга қарши ўйинчиларни руҳлантириш шарт эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» (3:2) учрашувидан кейин дастлаб самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

«Чемпионга қарши ўйинчиларни руҳлантириш шарт эмас». Вадим Абрамов «Пахтакор» устидан ғалаба ва чоракфинал ҳақида

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» (3:2) учрашувидан кейин дастлаб самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов анжуманида қатнашди.

- Бугунги ғалаба қанчалик тарихий аҳамиятга эга эканлигини билмайман, аммо бугун самарқандлик мухлисларга байрамона кайфият тақдим эта олганимиздан хурсандман. Умид қиламанки, энди стадионда мухлисларнинг келиши ҳам кўпаяди. Биз «Пахтакор»ни ўрганган эдик, уларни қандай ўйнашини билардик. Ўйлаганларимиз иш берди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқди, 3та гол урдик. Шундан кейин ўйинни назорат қилишимиз, 2та гол ўтказиб юбормаслик лозим эди. Аммо «Пахтакор» чемпион жамоа, ўйинчиларининг даражаси барибир ўз сўзини айтди. Шунга қарамай, йигитларимиз иштиёқ ва меҳнат эвазига ғолиб чиқишди.

Ҳисоб 3:1 бўлган пайтда Абубакр Муйдинов бўш дарвоза қаршисида қолиб, ҳисобни йириклаштирганида, ўйин охири бунақа асабий ва интригали бўлмасди. Чунки ўйин якуни тобора футболчиларимизнинг вақтни чўзишга уринганини оқламайман, сабаби ўзим бундай ҳаракатлар тарафдори эмасман. Аммо жамоам ғалабани сақлаб қолишга уринди, бу кучли рақибга қарши учрайдиган ҳолат.

«Пахтакор»га Суперлига ва ОЧЛда омад тилайман. Фикримча, улар бугун бизни менсимай майдонга тушишган бўлса керак.

- Бошқарувимдаги «Динамо»нинг энг яхши ўйиними? Ҳа, биринчи бўлимда ақлли ўйнадик, қарши ҳужумларда ҳам омадимиз келди. Бу рақиб «Пахтакор» экани билан ҳам боғлиқ, одатда ўйинчиларнинг ўзида ҳам иштиёқ кучли бўлади. Энг асосийси ғалабани унутиб, ўсишда, курашишда давом этиш.

- Миллий жамоадаги муваффақиятсизликдан кейин мураббий сифатида катта саҳнага қайтиш деса бўладими? Билмадим, буни қандай изоҳлаш мумкин. Гап шундаки, «Динамо» билан қуйи лигадамисан ёки олий лигадами, барибир ҳам ўз ишинг билан исботлашингга тўғри келади. Про лигада ишлаб шунга амин бўлдимки, Суперлигадан кўра қуйи лигада ишлаш қийин экан. Чунки ўйинлар тақвими шу даражадаки, биз охирги марта 2 ой олдин ўйин ўтказгандик. Бундай пайтда жамоада пасайиш бўлмаслигини сақлаб қолиш жуда қийин.

- Бу ўйин сизнинг бошқарувингизда Япония устидан қозонилган тарихий ғалабани ёдга солди...

- Қўйсангиз-чи.., ҳа ўша таркибдан бугун Дилшод Раҳматуллаев ва Баҳодир Насимов майдонда эди.

- Ўйиндан олдин футболчилар билан нима ҳақда гаплашдингиз?

- Бундай ўйинларда футболчиларни руҳлантириш учун нимадир айтиш шарт эмас. «Пахтакор» чемпион жамоа, бундай рақибга қарши жамоанинг ўзи ҳам нималарга қодирлигини кўрсатишни истайди. Ўйинчиларни қуйи ўринлардаги жамоаларга қарши баҳсларга тайёрлаш қийинроқ. Йигитлар меҳнатларига яраша натижага эришишди. Улардан миннатдорман.

- 1/8 финалга қуръа ташлашдан аввал «Пахтакор» тушиши мумкинлигини тахмин қилган эдингиз. Чоракфиналда қайси рақибни кутган бўлардингиз?

- Тахмин қилишни истамасдим, келинг қолган ўйинларни ҳам кузатайлик, вақт кўрсатади.

- Самвел Бабаян бошчилигидаги «Навбаҳор» чоракфиналга йўл олса, тушса-чи?

- «Навбаҳор» бўлса, «Навбаҳор». Нега энди йўқ? Вақт кўрсатади.

Киритилди: 10:14, 02.08.2023.
Ўқилди: 1681 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.