Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

“Барса” тарихидаги энг ҳалокатли сармоя. Дембеле клубни, жамоани ва унга ишонган Хавини сотиб кетяпти

Баҳо:
+ | -

Дембеле, эҳтимол, "Барселона"нинг тарихдаги энг муваффақиятсиз сармоясидир. Турли манбаларга кўра, 2017 йилда футболчи учун 135 миллион евро тўланган, аммо якунда улар зарарли ва эксцентрик футболчига эга бўлишган. Энди Усмон, афтидан, “ПСЖ”га жўнаб кетади. Ва бу икки гигант ўртасида урушни келтириб чиқариши мумкин.

"Барселона" 2022 йилда бошқача муносабатда бўларди

Агар “ПСЖ” каталонияликлар 2022 йилнинг январида трансферни амалга оширмоқчи бўлганида, "Барса" президенти Жоан Лапортанинг ўзи Дембелени Парижга олиб борган бўларди. Айнан ўша пайтда Усмон клуб билан шартнома муддати тугаши ҳақида гап борган эди.

“Дембеле фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи эмаслиги аниқ. У энди бизнинг лойиҳамизнинг бир қисми бўлишни хоҳламайди. Усмонга зудлик билан клубни тарк этишини айтдик. Дембеле январ ойи охиригача кетишини кутамиз. Бизга фидойи футболчилар керак”, деди каталонияликлар спорт директори Матеу Алемани 20 январь куни.

Клубни тушуниш мумкин бу вақтга келиб Усмон “Барселона”да муваффақиятсизликка учраган эди. 100+ миллион евро маош олган футболчи беш йил давомида ҳеч қачон бир мавсумда камида 70% ўйин ўтказмаган, бор-йўғи 32 гол урган ва 34 та голли узатмани амалга оширган. Аммо Дембеле мунтазам равишда врачлик пунктида эди. Бутун фаолияти давомида жароҳатлар туфайли у 700 кунга яқин вақт давомида майдонга тушмаган.

Қолаверса, французда ёқимли характер ҳам йўқ эди. У кийиниш хонасида жамоадошлари билан яхши муносабатда бўлмаган, мураббийлар билан тортишган, режимни бузган, ҳаттоки ўйинларга кечикиб қолган...Деярли ҳеч қандай фойда келтирмайдиган зарарли актив, шунинг учун 2022 йилнинг январида “ПСЖ”га кетса ҳеч хафа бўлмас эди.

Шартнома узайтирилгандан сўнг Усмон “Барселона”даги энг зўр даврини ўтказди. У етакчилардан бирига айланди. Аммо ўтган мавсум ўрталарида яна бир жароҳат франциялик футболчининг узоқ кутилган юксалишини тўхтатди. Ҳаммаси “Барселона” Дембеленинг сафга қайтишини кутиши ва Хави яна унга ишомишини айтди. Аммо мавсум бошланиши арафасида Дембеле “ПСЖ”га ўтаётгани маълум бўлди.

Энди Лапорта парижликлар учун "уруш" бошлаш билан таҳдид қилмоқда. Cope.com машрининг хабарига кўра, функционер футболчи шартномасидаги банддан фойдаланган “ПСЖ”нинг беадаблигидан жуда норози. Хави футболчи билан хайрлашиб бўлди. Шунинг учун биз учун кутилмаган келишув тафсилотларини билиш қолади.

Дембеле учун клуб қароргоҳини ўзгартириш мотивация бўлиши аниқ. Бу, биринчи навбатда, маошларнинг ҳозирги 12 миллион евродан 20 миллион еврогача оширилиши. Қолаверса, Месси кетганидан кейин ва “ПСЖ” Мбаппедан ажралиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, Усмонга жамоада албатта жой бўлади.

Аммо "Барселона" бу келишувдан қониқмаяпти. Гап шундаки, Усмоннинг шартномасида товон пули 50 миллион евро бўлган. Айтганча, бу сумманинг 50 фоизи унга қарз эди. Шу тариқа каталонияликлар унга 2022 йилнинг ёзидан бошлаб тўланмаган шартнома бонусини қопладилар. Яъни келишув бўлган тақдирда "Барса" етакчилардан бири учун атиги 25 миллион олган бўлади.

50 миллионнинг нархи 2023 йилнинг 31 июлига қадар амал қилган 1 августдан бошлаб сумма 100 миллион еврога кўтарилган бўлиши керак эди. Нархлар ошишидан олдинги охирги куни парижликлар Дембелени 50 миллионга олишга умид қилган. Бироқ испан ОАВларининг ёзишича, Усмон буни қилмасликни ва “Барселона”ни ҳалол рози қилишни сўраган.

Агар шундай бўлган тақдирда ҳам, шундай яхши шароитда Дембеле нима учун кетишни истагани ҳалигача тушунарсиз. Бундан ташқари, француз ва испан инсайдерларининг фикрига кўра, “ПСЖ” Дембеленинг фикрини рад қилган ва бандни фаоллаштирган. Дембеле хотиржамлик билан беш йиллик шартномага рози бўлган ва яқин орада Парижга кўчиб ўтади. Le Parisien нашрининг ёзишича, битим ҳафта охиригача ёпилиши керак.

"Мен ундан бироз хафаман. Дембеле кетмоқчи эканлигини, унга таклиф борлигини айтди. Биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, чунки Франциядан келган таклиф билан рақобатлаша олмаймиз. Менга унинг қарори хунукдек туюлади, чунки менимча, биз унга катта ғамхўрлик қилдик ва уни хурсанд қилиш учун кўп ишларни қилдик. Лекин бу бозор қонуни, мен унга омад тилайман”, деди Хави.

Хавининг хафсаласи пир бўлганини тушунса бўлади. Мураббий Дембелега қанчалик ишонганини ҳисобга олсак, унинг ҳис-туйғуларини тасаввур қилиш осон. Бу "Барселона" учун уят, чунки агар барча маълумотлар тўғри бўлса, каталонияликлар Усмон учун бор-йўғи 25 миллион евро олишади. Бу пулга муносиб ўринбосар сотиб олиб бўлмайди. Миш-мишларга кўра, "Барселона" Бернарду Силва, Жоау Феликс ёки Лерой Санени орзу қилмоқда, аммо улардан бирининг трансферини 25 миллионга молиялаштира олиши даргумон.

Аммо Дембеле учун фақат хурсанд бўлиш мумкин. Француз барибир тақдирни алдаб, бир топ-клубдан иккинчисига сакраб ўтди, шунингдек, маоши кўтарилди.

Киритилди: 18:59, 02.08.2023.
Ўқилди: 7492 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.