"ПСЖ" "Барселона"га Неймарни сотиб олишни таклиф қилган, аммо каталонияликлар бунга рози бўлишмаган.
Diario Sport хабарига кўра, Усмон Дембеле бўйича музокаралар чоғида француз клуби яна "Барселона"га Неймарни ижарага олишни таклиф қилган. Каталонияликлар бунга кескин рад жавобини беришди.
"ПСЖ" Неймардан қутулмоқчи, аммо унга муносиб таклиф топа олмаяпти. Бразилиялик футболчи "Барселона"га қайтишга рози бўлишини билган "ПСЖ" бу масалани каталонияликлар билан муҳокама қилишга уринди. Неймарнинг "Барса"га ўтиши бир неча сабабларга кўра мумкин эмас.
Биринчидан, маошини қанча камайтирмасин, “Барселона” уни сотиб ололмайди. Иккинчидан, Хави Неймарни ҳозирги "Барса" лойиҳаси учун мос эмас деб ҳисоблайди.
Қайд этилишича, Неймар Саудия Арабистонига ўтишни қатъиян рад этади - у аллақачон бир нечта таклифларни рад этган. Ҳужумчи "ПСЖ"га қолишни истаётганини очиқ айтди.
Июнь ойида Неймар "Барселона"га қайтишни истаётганини айтгани хабар қилинганди.
Бугун Неймар февраль ойидан бери илк бор "ПСЖ" сафида ўйнади - у жароҳатидан фориғ бўлди. Ҳужумчи Кореянинг “Чонбук” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида (3:0) “гол+пас” тизими бўйича 2+1 ҳисобини қайд этди.













