"Арсенал" ўз футболчисини сотди. Хабарларга кўра, 24 ёшли ҳимоячи Остон Трасти "Шеффилд Юнайтед"га йўл олди. "Арсенал" 24 ёшли футболчини 2022 йилнинг январида "Колорадо Репидз"дан харид қилганди.
Трастининг сотуви Лондон клубига 5 миллион фунт фойда келтиради. АҚШ терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумни "Бирмингем Сити"да ўтказган.