Кириш Регистрация

"Арсенал" ўз футболчиси билан шартномани бекор қилиш устида ишламоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Николас Пепе томонлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш масаласини муҳокама қилишади, деб хабар бермоқда Foot Mercato нашри. Футболчига йиллик маошнинг тўланиши товон сифатида ҳисобланади.

Пепе "канонирлар" сафига тўрт йил аввал "Лилл"дан 80 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. У ўтган мавсумни ижара асосида Франциянинг “Ницца” клубида ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги миш-мишлар ивуарлик футболчини Истанбулнинг "Бешиктош"га ўтиши билан боғлаб турибди. Бироқ турк клуби футболчини текин келишини талаб қилмоқда.

Амалдаги шартнома Пепени "Арсенал" билан яна бир мавсумга боғлайди. Transfermarkt 28 ёшли ивуарлик футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21:49, 03.08.2023.
Ўқилди: 1787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.