Хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиол "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, бугун, 4 август куни футболчи "шаҳарликлар" лагерига ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтади.
Олдинроқ Гвардиолнинг трансфери унинг позициясидаги футболчилар орасида рекорд бўлиши маълум бўлганди. "Манчестер Сити" 21 ёшли хорват учун "Лейпциг"га 90 миллион евро тўлайди.
Германия жамоаси таркибида ҳимоячи 2021 йилнинг июлидан буён ўйнамоқда. Германия чемпионатининг сўнгги мавсумида Гвардиол 30 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.