Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 0-3 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 4-1 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 0-0 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

"Барселона" 2017 йилги Неймар сотувидан тушган пулларни қандай сарфлаганди?

Баҳо:
+ | -

Неймар "Барселона"даги 4 йиллик фаолияти давомида дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланади. У 2013 йилда "Сантос"дан харид қилинганди. 2017 йилда бразилиялик футболчи рекорд сумма эвазига "ПСЖ"га сотилади. Сотувдан тушган 222 миллион еврони "Барселона" янги трансферларга ишлатади. Қуйида Неймар ўрнига сотиб олган 5 футболчини билиб оласиз.

Усмон Дембеле

Дембеле 2017 йилда харид қилинган беш футболчининг энг қиммати эди. У "Боруссия Дортмунд"дан 96.8 миллион фунт эвазига сотиб олинади. Афсуски, ёш футболчи қарийб беш йил давомида жароҳатлардан қийналди. 26 ёшли вингер 2021 йилдан бошлаб ўз формасини тиклай бошлади. Хави даврида унга янги битим таклиф этилди. Ўтган мавсумда Дембеле янада ёрқинроқ намоён бўлди ва "Барса"ни чемпион қилишда фаол қатнашди. Афсуски, уни жароҳатлар ҳалиям таъқиб қиларди. Айни дамда Дембеле "ПСЖ"га ўтиш бўсағасида турибди. Унинг кетиши аллақачон Хави томонидан тасдиқланган. Умид қиламизки, Дембеле Парижда янада юксалади.

Паулиньо

"Барселона"нинг 2017 йилда Паулиньони сотиб олиши, катта танқидларга сабаб бўлади. Собиқ "Тоттенхэм" футболчиси эвазига каталонияликлар Хитойнинг "Гуанжоу" клубига 36 миллион фунт тўлаб беради. 2017/18 йилги мавсумда бразилиялик ярим ҳимоячи 9 та голга муаллифлик қилади. Унинг бир мавсумлик хизматлари "Барселона"га Ла-лига ва мамлакат кубогини ютишда катта ёрдам берганди. Паулиньо яна "Гуанжоу"га қайтиб, 2019 йилда Хитой чемпионига айланади. 33 ёшли футболчи 2021 йилда "Ал-Аҳли" сафига эркин агент сифатида келган. Аммо бир неча ойлардан кейин, шартномасини муддатидан олдин тугатиб, Бразилияга қайтиб кетади. У ҳозир "Коринтианс" сафида ҳаракат қилмоқда.

Нелсон Семеду

Семеду 2017 йилда "Бенфика"дан сотиб олинади. У жамоада Дани Алвеш ўрнини эгаллаши тахмин қилинганди. Қанот ҳимоячиси "Барселона"да жами 124 та ўйин ўтказади. Бу даврда Семеду 2 та мамлакат чемпионлигини, бир марта эса кубокни қўлга киритган. 2020 йилда португалиялик футболчи "Вулверхэмптон"га 27.6 миллион фунт эвазига сотиб юборилганди. Семеду АПЛдаги дебют мавсумини қийин ўтказди. 2022 йилда унинг оёғи жарроҳлик амалиётидан ўтган. Ўтган мавсум Нелсон учун асосан захира даври эди.

Жерар Деулофеу

Деулофеу "Барса" тарбияланувчиси саналади. У 2015 йилда сотиб юборилади. 2017 йилда "Барселона" ҳимоячини қайта сотиб олиш ҳуқуқини ишга солади. 2018 йилдаги Коутиньонинг келиши, испаниялик футболчини сотилишига олиб келган. У "Уотфорд"га трансфер қилинади.
2020 йилда "буғулар" Чемпионшипга тушиб кетгач, футболчи "Удинезе"га кўчиб ўтади.

Марлон Сантос

Марлон 2016 йилда "Барселона" томонидан ижарага олинади. "Флуминенсе"дан келган футболчи, Б жамоада ҳаракат қила бошлади. Марказий ҳимоячи кейинги мавсумда 5 миллион еврога сотиб олинади ва "Ницца"га ижарага берилади. 2018 йилда Сантос 6 миллион евро эвазига "Сассуоло"га сотилган. Орадан уч йил ўтгач, Сантос "Шахтёр Донецк" сафига кетади. 2022 йилда уни "Монза" сотиб олган. Негаки, бразилияликни Украинадаги уруш ташвишга солиб қўйганди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:45, 04.08.2023.
Ўқилди: 6230 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11868]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11761]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5514]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5165]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4993]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2623]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2362]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2290]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2014]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1923]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.