Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Дзюдо. Диёра Келдиёрова — икки карра «Мастерс» турнири совриндори!

Баҳо:
+ | -

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова фаолиятида иккинчи бор «Мастерс» сериясига кирувчи мусобақанинг совриндорига айланди. Венгрия мезбонлик қилаётган турнирда иштирок этган ҳамюртимиз бронза медалига эга чиқди.

Дзюдочимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда буюк британиялик Челси Жайлсни атиги 45 сония ичида мағлуб этди.

Ҳамюртимиз кечаги кун давомида дастлаб жанубий кореялик рақибасидан устун келган бўлса, иккинчи даврада озарбайжонлик дзюдочини мағлубиятга учратди. Афсуски, у чорак финалда мезбонлар вакиласи Река Пупга имкониятни бой бериб қўйди. Ўтиш босқичида германиялик Маша Баллхаус мағлуб этилгач, Келдиёрова шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолиб, бронза медаль учун жангни ўз фойдасига ҳал этган.

Ушбу ғалаба Келдиёровага жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 900 очкони тақдим қилади. Эслатиб ўтамиз, спортчимиз 2019 йил Хитой мезбонлик қилган «Мастерс» мусобақасида илк бор шоҳсупага кўтарилган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:03, 05.08.2023.
Ўқилди: 1460 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик