Ярим ҳимоячи Сауль Ньигес ва ҳужумчи Жоау Феликснинг "Атлетико Мадрид"да қолиши даргумон.
“Матрасчилар” ҳар икки футболчи билан хайрлашишга уриниб кўради, улар жорий трансфер ойнаси ёпилгунига қадар керакли трансферларни амалга оширади, дея хабар беради журналист Педро Фульяна.
Миш-мишларга кўра, 28 ёшли испаниялик футболчига Саудия Арабистони ва Туркиянинг "Галатасарой" клублари қизиқиш билдирмоқда, 23 ёшли португалиялик эса "Барселона"га ўтиши мумкин.
Transfermarkt маълумотларига кўра Сауль Ньигеснинг трансфер нархи 10 млн еврони ташкил қилади. Портал Жоау Феликсни 50 миллион еврога баҳоламоқда.













