Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ҳусниддин Алиқулов «Насаф» мухлислари билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Насаф" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини Туркиянинг «Ризеспор» клубида давом эттиради.

«Дастлаб сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! «Насаф»да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз.

Ҳар дақиқа сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро «Насаф» сизлар учун ўйнайди!

Фурсатдан фойдаланиб «Насаф»даги барчага, раҳбариятдан тортиб, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман!

Ўз навбатида Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва клуб учун боримни бердим.

Ўз ўйиним ва голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. «Насаф»даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни хоҳладим.

Тўғри олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Туркия Суперлигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман.

Шуни унутмангки, мен доим «Насаф» мухлиси бўлиб қоламан» - деди футболчи.

Киритилди: 18:58, 05.08.2023.
Ўқилди: 1799 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.