Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Нурафшон» молиявий қийинчилик сабаб Биринчи лига билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Бухоронинг «Нурафшон» жамоаси молиявий қийинчилик сабаб Биринчи лигадан чиқишини билдириб ЎзПФЛга хат йўллади. Шу йилнинг 3 август санасида ёзилган хатга клуб директори Азим Холов имзо чеккан.

«Нурафшон» 2022 йилги мавсум якунларига кўра ЎФА томонидан ташкил этилган пулка мусобақасида ғолиб чиқиб, Биринчи лигага қўшилиш имкониятини қўлга киритганди. Кейинчалик жамоа Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров кафолати остида Лига қатнашчилари сафига қабул қилинди.

Биринчи лигадаги дебют мавсумида «Нурафшон» 10 та учрашув ўтказиб, 13 очко олишнинг уддасидан чиққанди. 5 август ҳолатига кўра бухороликлар биринчилик турнир жадвалида 17 жамоа орасида 9-ўринни эгаллаб турганди.

“Биринчи лига регламенти”нинг 9.10-бандига асосан қатнашчилар сафидан четлаштирилган жамоа шу мусобақа доирасида қанча учрашув ўтказганидан қатъий назар унинг барча натижалари бекор қилинади. Огоҳлантириш ва четлатишлар эса ўз кучини сақлаб қолади. Шундан келиб чиқиб, «Олимпик-фарм», «Цементчи», «Олимпия», «Шаҳрихончи», «Жайхун» каби жамоаларнинг очкоси эндиликда 3 тага, «Қумқўрғон»ники эса 1 тага камаяди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 10:46, 06.08.2023.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.