Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Жамшид Искандаров — мусобақанинг энг яхши футболчиларидан бири

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Илмий-техник гуруҳ ишламоқда ва улар ҳар бир ўйинни таҳлил қилишмоқда. Уларнинг хулосаси бўйича ҳар бир ўйиннинг энг яхши футболчиси аниқланмоқда.

Мусобақанинг энг яхши футболчисини аниқлашда, ушбу гуруҳнинг хулосаси катта аҳамиятга эга бўлади. Одатда мусобақанинг энг фойдали футболчиси номи ярим финалга чиққан жамоаларнинг футболчилари орасидан танланади. Ярим финалгача етиб келган жамоалар иштирокидаги ўйинларда энг яхши футболчини кўздан кечириб чиқиб, қуйидаги натижаларни олдик.

Ярим финалгача етиб келган жамоаларнинг барчаси 4тадан ўйин ўтказишди ва 4 нафар футболчи 2 мартадан учрашувларнинг энг яхши футболчиси деб топилишган. Улар қуйидагилар:

1. Жамшид Искандеров (Ўзбекистон, №10)
2. Жанг Чжин (Жанубия Корея, №10)
3. Хумам Ториқ Фараж (Ироқ, №11)
4. Моҳанад Абдулраҳим Каррар (Ироқ, №16)

Кўриб турганингиздек, ўзининг плеймейкерлик қобилияти, стандартларни амалга ошириш хислати билан Жамшид Искандаров Ўзбекистон иштирокидаги 2та ўйинда (Ўзбекистон-Вьетнам ва Иордания-Ўзбекистон) Илмий-техник гуруҳ томонидан энг яхши футболчи деб топилган. КХДР билан ўйинда — Игорь Сергеев, Сурияга қарши ўйинда эса Владимир Козак учрашувининг энг фойдали футболчиси деб топилишган.

Ироқнинг 4та ўйинида икки нафар футболчиси 2 мартадан энг яхши футболчи деб топилишган. Ярим финалгача етиб келган Австралияда эса ҳозирча 2 марта энг яхши ўйинчи деб топилган футболчи йўқ. Демак, мусобақанинг энг яхши футболчисини аниқлашда Ўзбекистон, Ироқ ва Жанубий Корея терма жамоасининг мазкур футболчиларида имконият кўпроқ.

Агар Жамшид Искандаров ярим финалда яхши ҳаракат қилса ва Ўзбекистон финалга чиқса, ҳамюртимизнинг имкониятлари янада ошади.

Тўғри, индивидуал совринлар катта аҳамиятга эга эмас, энг асосийси жамоавий ютуқ. Боз устига, Ўзбекистон жамоавий ўйин намойиш қиладиган жамоалар сирасига киради. Аммо сўнгги пайтлардаги мусобаларда Ўзбекистон жамоалар финалгача етиб келаётган ва ҳатто ғолибликни ҳам қўлга киритаётганини инобатга олсак, жамоавий соврин билан бирга индивидуал совринлар ҳам зарар қилмасди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:58, 14.11.2012.
Ўқилди: 8558 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.