Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ли Кванг Чжонг: «Танлаган тактикамиз наф берди»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея ёшлар  терма жамоаси ўзбекистонлик тенгдошларини ярим финалда 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Корея терма жамоаси бош мураббийи Ли Кванг Чжонг ўйинга тўғри стратегия танлагани учун ғалаба қозонганини айтиб ўтди.

"Рақиб жамоа кучли қарши ҳужумга эга эканини билардим ва шундан келиб чиқиб, ўйинга мос тактика танладим. Биринчи бўлим давомида икки нафар марказий ҳимоячимиз рақибнинг ҳужумчисини доимий равишда қўриқлашди", дейди бош мураббий.

"Иккинчи бўлимда эса мусобақага ғалаба қозониш учун келганимизни эсладик ва ҳужумга ўтдик. Натижада гол урдик ва ғалаба қозондик".

Чорак финалдаг ўйинга нисбатан Корея бош мураббийи асосий таркибда 6та янги футболчини туширди. Бунга Ли қуйидагича изоҳ берди: "Энг аввало рақибдан келиб чиқиб таркиб танладим. Бундан ташқари, 3 нафар футболчимиз бугун майдонга туша олмасди. Баъзида футболчиларнинг ўйинга тайёргарлик даражасига эътибор қаратиш керак".

"Мусобақа бошида футболчиларим гол уришга қийналишди. Энди эса улар кетма-кет голлар уришмоқда. Бу борада машғулотларда кўп ишладик ва бу ўз самарасини бера бошлади", дейди бош мураббий Ли Кванг Чжонг.

Финалдаги бўлажак рақиб ҳақида кореялик мутахассис қуйидагича фикр билдирди:
"Биз ҳар иккала жамоани ҳурмат қиламиз. Улар мусобақа давомида яхши ўйин кўрсатишмоқда. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйинга тайёрмиз. Боз устига, Ироқ қарши гуруҳ босқичида ўйнадик. Ироқни яхши билганимиз учун, бу жамоа финалга чиқса яхши бўларди. Умуман олганда эса бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:35, 14.11.2012.
Ўқилди: 4066 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4789]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3859]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3717]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3700]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3028]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2646]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2495]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2226]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1942]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1663]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик