Энди эса сизга бир нечта версияларга кўра XXI асрнинг энг кучли 10 та дарвозабонини таништириб чиқамиз.
10-ўрин. Кейлор Навас (Коста-Рика)
Коста-Рика терма жамоаси билан 3 марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва "Реал Мадрид" билан кетма-кет 3 марта Европа чемпионлар лигасида зафар қучган Кейлор Навас бу рейтингнин очиб беради. "Қироллик клуби"да у анча пас баҳоланди ва жамоани тарк этишга мажбу бўлди.
9-ўрин. Ян Облак (Словения)
Яқин-яқингача Словения терма жамоаси асосий дарвозабони Самир Ханданович эди. Унинг ўринбосари ҳам етук посбон Ян Облак ҳисобланарди. Облак худди Германия термаси каби Нойердан кейинги ўринни кутиб яшаётган Марк Андре Тер Штегенга ўхшарди. Ян ҳам ўз навбатини узоқ кутди ва айни дамда ўз миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони. Клублар миқёсида оладиган бўлсак ҳам, дастлаб "Бенфика", кейин "Атлетико Мадрид"да у иккинчи рақамли эди. Мадрид клубида Де Хеа кетганилан сўнг, Ян асосий киперга айланди. Облак-феноменал дарвозабон, айни вақтда Ла Лиганинг энг яхшиларидан бири.
8-ўрин. Эдерсон (Бразилия)
Алиссон ажойиб дарвозабон, у "Селесао"нинг асосий посбони, аммо Эдерсон футболдаги дарвозабонликнинг замонавий ифодаси. У бир қанча сейвлари билан жамоаси жонига оро кириши билан бирга, оёқда ҳам мукаммал ўйнайди. Ҳатто, бир нечта ассист ҳам қайд этган. Эдерсон "Манчестер Сити" билан Премьер Лиганинг 5 карра ғолиби ва Истамбулдаги ЕЧЛ финали ғолибидир.
7-ўрин. Эдвин ван Дер Сарр (Нидерландия)
Ван Дер Сер XXI аср дарвозабонлари учун ҳақиқий ўрнак. "Ювентус" ва "Фулхем"даги муваффақиятсиз мавсумлар ҳамда терма жамоадаги совринсиз фаолиятга қарамай Алекс Фергюсон унга ишонди. У 90 йиллардаги Шмейхел каби мухлислар ёдида қолди. 2000 йилдан кейинги МЮнинг энг яхши посбони ҳамдир. Афсуски, айни дамда фаолиятини якунлаган кипер яқинда инсультга учради, Премьер Лиганинг кўп карра ғолиби ва ЕЧЛни қўлга киритган афсонавий дарвозабонга соғлик тилаймиз.
6-ўрин. Оливер Кан (Германия)
"Горилла" лақабли посбон рўйхатда бунданда юқорироқ бўлиши мумкин эди, аммо у 15 йил олдин нафақага чиққан. XXI асрда унинг ғалабалари кўпдир, Чемпионлар лигаси финалида "Валенсия" устидан, аммо мағлубиялар ҳам анчагина. Айниқса, 2002 йилги мундиал финалида Роналдо бошчилигидаги Бразилия термасидан учралган аламли мағлубият. Лекин, Кан ўшанда Германиянинг финалгача етиб келишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган.
5-ўрин. Тибо Куртуа (Бельгия)
Куртуани пастги қаторларда кутгамидингиз? Аммо Бельгия термаси асосий посбони ФИФА рейингида 1-ўринни анча вақт банд қилиб келди. "Челси"даги қуруқ ўйинлари ҳисобига "Реал Мадрид"га кўчиб ўтди. Мадрид унга бегона эмас, чунки у аввал "Атлетико"да ҳам фаолият олиб борган. Унинг фаолияти Ван Дер Сарникига ўхшаш, дастлаб паст баҳоланган ва кейин ўзини анча кўрсатиб, ҳатто Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучган.
4-ўрин. Петр Чех (Чехия)
Жаноб стабиль. Чех бошидан жиддий жароҳат олди, бу билан у фаолиятини ҳам якунлаши мумкин эди. Аммо Чех буни истамади ва махсус бошни ҳимоя қилувчи шлем билан ўйнай бошлади ҳамда "Челси" билан совринлар йиғишда давом этди. Терма жамоаси билан Евро-2004 га чиқа олмагани бироз ачинарли, сабаби ўша вақтлар Чехия термасида Недвед, Шмицер, Роcицки ва Коллер каби Жаҳон даражасидаги футболчилар бор эди. Агар улар турнирда иштирок этганида катта эҳтимол финалда Португалия билан Греция эмас, балки Чехия ўйнарди. Аммо бундай бўлмади. Лекин Чех клублар миқёсида анча натижаларга эришди. Петр 4 марта Премьер лигада ва 1 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
3-ўрин. Мануэль Нойер (Германия)
Нойер ўйин вақтида ҳатто ўзини ҳам назорат қила олмайди. Майдонда ўз дарвозасини кўп марта ташлаб чиқади ва бу фойда бермаслиги ҳам мумкин бўлади. Нойер чанғи учаётиб жиддий жароҳат олди ва айни дамда жароҳатини тиклашда давом этмоқда. Терма жамоадаку амалласа бўлади, чунки унинг ўрнини Тер Штеген билан тўлдирса бўлади, лекин "Бавария"дачи? Ўтган мавсум унинг ўрнини тўлдириш учун Ян Зоммер олиб келинди, Ян бироз ишончни оқлагандек, аммо у ёзги трансферлар ойнасида "Интер" сафига кўчиб ўтди. Ани вақтда эса, "Бавария" Нойерга ўриндош излаяпти.
2-ўрин. Икер Касильяс (Испания)
Фотосуратчи, ўзига хос файласуф, 3 карра Чемпионлар лигаси ғолиби, Жаҳон чемпиони ва 2 карра Европа чемпиони Икер Касильяс фаолиятининг сўнггида "Порту" билан ҳам мамлакат чемпиони бўлди. Португалияда у машғулотлар пайтида юрак ҳуружига дуч келди ҳамда Икер ўша вақтларда қийин дамларни бошдан ўтказди. Собиқ хотини Сара билан икки йил олдин 12 йиллик турмушга нуқта қўйиб, ажрашди. Бу ҳам унга руҳий зарба бўлган.
1-ўрин. Жанлуижжи Буффон (Италия)
Жижи кўпчилик ёш дарвозабонлар учун мактаб вазифасини бажаради. Унинг 2006 йилги мундиалда пенальтилар сериясидаги қаҳрамонликлари мухлислар ёдида ўчмас из бўлиб қолди.
45 ёшли футболчи яқиндагина фаолиятини якунлади. У бир вақтлар "Милан" ва "Барселона" каби гранд клублардан келган таклифларни рад этиб, Б Серияда "Ювентус" таркибида ўйнаган. Мухлислар Буффонни нафақат майдонда, балки майдондан ташқаридаги ҳаётини ҳам ҳурмат қилишади. Жижига бунданда кўпроқ таклифлар бўлди, аммо у фаолиятини сўнггини ўзи севган "Парма"да якунлашни хоҳлади ва бу ишни қилди ҳам.
Буффон-ажойиб футболчи, "Олтин тўп" учун сўровда иккинчи ўринни эгаллаган камёб дарвозабон. Умуман олганда, Буффон XXI асрнинг энг кўзга кўринган посбонидир. Янги мавсумда 1932 йилдан бери илк бор Метьюс, Шилтон ва Буффон триосидан ҳеч бири майдонга тушмайди. Инглиз ва италиян дарвозабонлари 90 йиллик футболни бир-бирига боғлашди.
Юқорида бир нечта версияларга кўра XXI асрнинг энг яхши 10 та дарвозабонини кщриб чиқдик. Албатта, ҳар бир инсон ўз фикрига эга, балки сиз бу рейтинга қўшилмассиз,