Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Аҳмаджон Мусаев: «Мағлубият – бизнинг фойдамизга»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев шогирдларининг мусобақадаги умумий иштирокидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 ноябрь куни, ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати ярим финал ўйинлари доирасида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Ўйин корейсларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

«Бугун биз жуда ҳам кучли жамоага имкониятни бой бердик. Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси бизга нисбатан жуда ҳам яхши ўйин кўрсатди. Биз ушбу ўйин учун қарши ҳужум тактикасини танлаган эдик, бироқ корейслар менинг шогирдларимга кенг майдон бўйлаб ҳаракатланиш учун бирор имконият беришмади. Бугун рақибларимиз аъло даражада ўйин кўрсатишди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

«Ушбу мусобақа бизга кўплаб қувончли онларни ҳадя этди. Ўз навбатида, бугунги мағлубият ҳам фавқулодда самарали бўлиши мумкин, чунки ушбу ўйинни таҳлил қилиш жараёнида биз аслида қандай кучга эга эканлигимизни билиб олишимиз мумкин бўлади. Бугунги мағлубият жамоамиз футболчилари ва мураббийларини, бизни олдинда кутиб турган Жаҳон чемпионати баҳсларида янада яхшироқ ўйин кўрсатиш учун, янада қаттиқроқ ишлашга мажбур қилади, ундайди, рағбатлантиради», - деди Аҳмаджон Мусаев.

«Агар мендан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ушбу мусобақадаги умумий иштирокига баҳо беришни сўрашса, мен бу жамоанинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганимни айтишим мумкин. Биз бир қатор ажойиб, тарихий ўйинларни ўтказдик ва бу билан мен ўз футболчиларим ҳамда ўзбекистонлик футбол ишқибозларини табриклашдан бошқа чорам йўқ», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалгача тўртта ўйин ўтказди. Гуруҳ босқичида Вьетнам ва Шимолий Корея терма жамоалари мағлубиятга учратилган бўлса, Иордания ёшлар терма жамоасига қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Шунингдек, Сурияга қарши чорак финал ўйинининг асосий ва қўшимча вақтларида ҳам 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди, бироқ ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари омадлироқ чиқишди ва 2013 йили Туркияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев мусобақанинг бешта учрашувида 7та гол уришга муваффақ бўлди ва айни вақтда Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари номини қўлга киритишга бош даъвогар бўлиб турибди.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 01:38, 15.11.2012.
Ўқилди: 5046 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.