"Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси футбол бутсалари бозорига кириб келаётган АҚШ бренди билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Мавсум олдидан "Шахтёр"га қарши ўйинда Кейн узоқ вақт ҳамкорлик қилган Nike компаниясининг эмас, балки янги бутсаларда ўйнади. Харри бу ўйинда 4 та гол урди.
Footy Headlines нашрининг хабар беришича, бутсалар Skechers компаниясига тегишли эди. Миш-мишларга кўра, Кейн АҚШ фирмаси билан умрбод шартнома имзолаган. Бу Skechersнинг биринчи футбол бутсаси, бренд аввалроқ гольф ва югуриш пойабзалларини ишлаб чиқарган.