Мюнхеннинг “Бавария” клуби Янн Зоммер ўрнига “Аякс” дарвозабони Херонимо Рульини сотиб олиши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, "Аякс" "Бавария"нинг Рульига қизиқишидан хабардор. Бироқ ҳозирча мюнхенликлар аргентиналик дарвозабон учун расмий таклиф билан чиққанича йўқ.
Қайд этилишича, "Бавария" баҳсларда ишончли ўйнай оладиган, арзон дарвозабон қидирмоқда. Шунингдек, дарвозабонни ижарага олиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Херонимо Рульи январь ойида "Вильярреал"дан "Аякс"га ўтган эди. 31 ёшли дарвозабон Эредивизияда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 7 тасида гол ўтказмаган.