Англия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини қаерда давом эттириш борасида якуний қарорга келди. Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, 33 ёшли футболчи ҳозирги жамоасида қолишга қарор қилган. Шу тариқа, унинг "Бавария"га трансфери амалга ошмайди.
Инсайдернинг сўзларига кўра, Уокер тез орада “шаҳарликлар” билан янги меҳнат шартномасини имзолайди. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.
Ўтган мавсумда Кайл Премьер-лигада 27 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та сариқ карточка олди. “Манчестер Сити” билан биргаликда ҳимоячи требль соҳибига айланди.