Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Иброҳим Ғанихонов: "Андижон" клубига ёрдам беришни мақсад қилганман"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клуби ёзги селекция чоғида иқтидорли ярим ҳимоячи Иброҳим Ғанихоновни қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Албатта, ушбу футболчининг қўшилиши жамоадаги рақобатни кучайтираётгани табиий. Айни пайтда Ғанихонов машғулотларда ўзини ҳар томонлама кўрсатиш учун астойдил меҳнат қилмоқда.  

Футболчи “Андижон” матбуот хизматига клубга қўшилиши, илк таассуротлари ҳамда “Бунёдкор”га қарши учрашув учун кўрилаётган тайёргарлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Андижон” клуби бош мураббийи Александр Хомяков билан гаплашдим ва жамоага ўтишга қарор қилдим. Шунингдек, клуб бош директори Улуғбек ака Мирзаев билан ҳам гаплашиб олдим. Ўзаро суҳбатдан кейин биз шартнома имзоладик.

Жамоадаги таассуротларим жуда яхши. Футболчилар ниҳоятда аҳил, жамоа зўр. Қўшилиб кетишим қийин бўлмади. Негаки, қишки йиғинда ҳам “Андижон” билан бирга шуғуллангандим. Шунинг учун футболчилар яқин дўстларимдек бўлиб қолган. Муҳими, ҳар бир ўйинга яхши тайёрланиб, ғалаба қозониш ва “Андижон” клубига ёрдам беришни мақсад қилганман.

Ҳар бир мухлис жамоасидан ғалабани талаб қилади. Ишқибозларимиз жуда фаол ва доимо қўллаб-қувватлашяпти. Бизнинг фикру-ҳаёлимиз фақат ғалаба билан боғлиқ. Бўлажак баҳсда ҳам майдонга уч очко учун тушамиз, бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. “Бунёдкор”га қарши тайёргарлигимиз яхши кетяпти. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман”, - дейди Иброҳим Ғанихонов.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 03:53, 10.08.2023.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.