Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Суперкомпьютер АПЛнинг янги мавсумида ким чемпион бўлишини тахмин қилди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда компьютер технологиясининг ривожланиши натижасида ўйинларни таҳлил қилиш, нафақат таҳлил, балки натижаларни аниқроқ тахмин қилиш имконияти пайдо бўлди. Бу тахмин шунчаки қилинмайди. Тахминлар одатда кучли ҳисоб-китоб ва жамоаларнинг майдондаги ҳаракатларига асосланади. Opta портали ҳам ўзининг энг кучли суперкомпьютерини ишга солган ҳолда АПЛнинг янги мавсуми учун хулосаларини берди. Барча 20 та жамоанинг натижалари ва тақвими 10 минг марта кўрикдан ўтказилиб, тахминлар билдирилган.

Тарихда требл қайд этган иккинчи, ЕЧЛни ютган 10 клуб сифатида "Манчестер Сити 2023/24 йилги мавсумда ҳам Англия чемпиони бўлиш учун энг ашаддий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Opta'га кўра, "шаҳарликлар"нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 90.2 фоизга тенг. Бу нарса эса АПЛни борган сари бир жамоа гегемонлигига асосланган лига бўлиб бораётганини англатади. Таққослаш учун Германияда "Бавария"нинг бу борадаги имкониятлари 69.3 фоизни, Францияда эса "ПСЖ"нинг кўрсаткичи 57.3 фоизни ташкил этади. Шунингдек, "Реал" 48.4 фоиз, "Интер" эса 43.6 фоиз эҳтимол билан мос равишда Испания ва Италияда фаворит мақомида турибди.
"Арсенал" ўтган мавсумда 248 кун давомида АПЛда етакчи эди. Бироқ 2024 йилда Лондон клубининг чемпион бўлиш имконияти бор-йўғи 4.1 фоизга тенг холос. Бу борада "Ливерпул"да 3.5 фоиз, "МЮ"да эса 1.7 фоизлик эҳтимолий ғолиблик бор.

Тахминий АПЛ жадвалининг пастки қисмидаги вазият ҳам мавжуд. Суперкомпьютер лигани тарк этадиган жамоалар қаторида аввало "Лутон Таун"ни кўрсатган. Бу клуб 62.3 фоизлик Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимолига эга. Шунингдек, АПЛнинг яна бир дебютанти бўлган "Шеффилд Юнайтед" ҳам иккинчи ўринда АПЛдан кетишга даъвогарлар қаторида эътироф этилади. Учинчи ва сўнгги клуб "Борнмут"дир. Ўтган мавсумда бир амаллаб хавфли зонадан чиқиб олган клуб ҳам 2024 йилда Чемпионшипга равона бўлади деб ҳисобланмоқда.

"Олчалар" ўтган мавсум ўртасида Гари О'Нейлни Андони Ираолага алмаштирган эди. Кўпчилик мутахассислар ва букмейкерлик компаниялари "Борнмут"ни АПЛдан тушиб кетади деб ўйлаганди. Аммо бундай бўлмади. Шунга қарамай, янги мавсум якунида Opta суперкомпьютери бу жамоани АПЛда қолмаслигини билдирди. Чемпионшип ғолиби сифатида АПЛга қайтган "Бёрнли" клуби 2023/24 йил сўнггида 15 ўринда бўлади деб тахмин қилинди. Венсен Компани жамоаси нисбатан кучли деб ҳисобланмоқда. Бу клуб "Эвертон" ва "Ноттингем Форест"дан кўра АПЛда қолишга лойиқроқ кўрилган.
Юқоридаги тахминларни тез орада бошланадиган мавсум қанчалик тўғри эканини кўрсатиб беради.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:39, 10.08.2023.
Ўқилди: 6178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик