Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Шуҳрат Тожибоев: «Футзалга тасодифан кириб қолганман»

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсумдан бошлаб Қозоғистон "БТА-Футзал" клубида 5 нафар ўзбекистонлик футзалчи тўп сурмоқда. Футзалчиларимиз жамоанинг асосий таркибида доимий равишда ўйинларда иштирок этиб келишмоқда (шунингдек, Александр Петров ҳам ушбу жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда). Уларнинг орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Шуҳрат Тожибоев ҳам бор. Ушбу ўйинчичи "ПРОСПОРТ" нашрига интервью берди.

— Қозоғистон чемпионатига сизни ким таклиф қилди?
— "Ардус" (Ўзбекистоннинг 6 карра чемпиони) жамоаси билан Осиё чемпионлар лигасида иштирок этдик ва Кувайтдаги мусобақада 2-ўринн олдик. Шундан сўнг Александр Петров мени "БТА-Футзал"га таклиф қилди.

— Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?
— 10 ойга. Лекин бу ерда кўпроқ қолишни истардим. Клуб, президент, мураббийлар, футболчилар — барчаси яхши ва шароитлар ҳам ёмон эмас.

— Қозоғистонга келгунингизга қадар қайси жамоада ўйнагансиз?
— "Ардус"да ўйнадим. Бу жамоа ҳам яхши эди, аҳил жамоа йиғилганди. Бу жамоа мураббийидан кўп нарса ўргандим.

— Бу жамоа билан қандай ютуқларни қўлга киритгансиз?
— Илк мавсумдаёқ чемпионликни қўлга киритдик. Кейин эса бу жамоадан кетишга тўғри келди, рақобатга дош бера олмадим. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истадим.

— Қозоғистон чемпионати ҳақида фикрингиз?
— Чемпионатда тўп суриш қийин. Деярли ҳар бир жамоа сафида легионерлар бор. Бу жамоалар қарши ўйнаш осон эмас. Барча жамоа ғалаба қозонишни исташади.

— Энг кучли рақиб қайси?
— Шубҳасиз, "Қайрат". У бошқа жамоаларда бир бош устун. Қолганлар эса деярли бир хил савияда.

— Келинг, "БТА-Футзал"нинг "Қайрат"га қарши ўйини ҳақида суҳбатлашамиз. Мураббий сизларни ушбу ўйинга махсус тайёрладими? Негадир жамоанинг ўйини яхши чиқмади ва ҳар иккала ўйинда йирик мағлубиятга учрадинглар.
— Мураббий қандайдир махсус кўрсатмалар бермади. "Майдончага чиқинглар ва ўз ўйинизни кўрсатинг", деди. Биринчи ўйинда кеч "уйғондик", Қайрат эса илк дақиқаларданоқ юқори тезликда ўйнай бошлади ва бизга нисбатан прессинг қўллади. Ўйин ўз қўлимизга олганимизда, кеч бўлганди. Иккинчи ўйинни ҳам ёмон бошладик. Ҳисоб 3:0га етганидан кейин ўз ўйинимизни тодик ва ҳисобни 3:2га етказдик. Бу пайтда "Қайрат" футболчилари асабийлаша бошладилар, биз эса яхши ўйнай бошладик. Лекин гол уриш учун бизга тажриба етишмади.

— Раҳбарият жамоа олдига қандай вазифа қўйди?
— Аниқ вазифа қўйилмаган. Аммо режа камида кучли учликка кириш эканини яхши тушунамиз. Яхши жамоа ва жанговар жамоа йиғилган. Шунинг учун кучли учликка кириш учун кураш олиб борамиз, деб ўйлайман.

— Нима учун футбол билан эмас, футзал билан шуғулланишга қарор қилгансиз?
— Бу тасодифан рўй берган. Ҳарбий хизматни ўтаётган пайтимда 1-2 марта футбол ўйнашга тўғри келди. Ёмон ҳаракат қилмаганман. Тажрибам бор эди. Кейинчалик мени МҲСК футзал жамоасига таклиф қилишди. У ерда ҳам яхши ўйин кўрсатдим. Шу тариқа футзал ўйнаб кетдим.

— Футзал ва футбол ўйнаган инсон сифатида айтингчи, бу спорт турларининг фарқи нимада?
— Энг асосий фарқи шундаки, футзалда тўхтовсиз югуриш керак бўлади. Дам йўқ. Футболда эса тўп бошқа жойга кетган пайтда дам олиш, нафас ростлаш мумкин. Футзалда доимий равишда югуриш, прессинг қилиш ва очилиш керак.

Манба: www.prosportkz.kz
Киритилди: 11:49, 16.11.2012.
Ўқилди: 3749 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.