Англиялик ярим ҳимоячи Жеймс Милнер нима учун "Брайтон"га ўтишга қарор қилганини тушунтирди.
"Бу фаолиятимни давом эттириш нуқтаи назаридан тўғри туюлди. Лаллана билан гаплашиб, кўп яхши нарсаларни эшитдим - мен жамоа қандай ўйнаганини, клуб қандай йўлни босиб ўтганини, улар қайси босқичда эканликларини ва қандай қилиб ривожланишда давом этишни исташларини кўрдим.
Эгаси клубни ўз қўлига олди ва улар юқоридан пастгача ажойиб иш қилишди. Улар ажойиб шартномалар тузишди ва ўйинчилар бу ерда гуллашди. Бу менга керак бўлган нарса деб ўйладим. Мен майдонда ва унинг ташқарисида клуб ривожига ҳисса қўшишим ва уларга бу йўлда ёрдам бера оламан деб ўйлайман", - деди Милнер The Athletic билан суҳбатда.
"Брайтон" 2022/2023 йилги мавсумни Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда якунлади ва Европа лигасига йўлланма олди.