Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

«Ланс»га ўтган Абдуқодир Ҳусанов ким ўзи?

Баҳо:
+ | -

«Отам юлдузлик касалига чалинишимга йўл қўймайди» - Ўзбекистоннинг айни пайтдаги асосий истеъдодларидан бири Абдуқодир Ҳусановнинг иқтибоси...

Ҳусанов 1998-2010 йиллар мобайнида Ўзбекистон чемпионатининг бир қатор клубларида фаолият юритган, Ўзбекистон терма жамоаси сафида 12та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғлидир. Ҳошимов яқинда «Бунёдкор»да мураббийлик қиларди, ҳозир эса клуб раҳбариятида лавозимлардан бирини эгаллаб турибди. Айнан у Абдуқодирга бобоси шарафига фамилия беришга қарор қилди. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда кўпчилик «таниш-билиш» деб аталадиган нарсага, яъни қариндош-уруғчиликка нисбатан ёмон кўз билан қарашади. Бу орқали Абдуқодирни турли гап-сўз, миш-мишлардан ҳимоя қилиб, футболни тўғри ривожлантиришга йўналтиришди.

... Ва маълум бўлишича, бу бежиз эмас экан...

Ҳусанов 5 ёшидан Тошкент мактабларидан бирида ўқишни бошлади, сўнгра Ўзбекистондаги энг яхшиларидан бири бўлган «Бунёдкор» академиясида таҳсил олди. Абдуқодир ёш бўлишига қарамай, тенгдошлари орасида яққол ажралиб чиқди ва марказий ҳимоячи позициясини танлаб, Егор Кримец ҳамда Ислом Тўхтахўжаев анъаналарининг давомчиси сифатида қаралди.

18 ёшида Ҳусанов ёш футболчиларни ривожлантириш билан шуғулланадиган Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубининг махсус лойиҳаси иштирокчисига айланди. 2022 йил якунларига кўра, «талабалар» («Энергетик-БГУ» лақаби) ўртача ёши бўйича Европанинг энг ёш 5та клуби қаторига кирди - 21,43 ёш. Ҳусановдан ташқари, у ерда Ўзбекистоннинг яна бир қатор ёш истеъдодлари ҳам фаолият олиб боришди: Ҳумоюнмирзо Иминов, Шаҳбоз Умаров, Шаҳзод Убайдуллаев. Ҳозирда эса «Бухоро» клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг ўғли Амирбек ўша ерда ўйнамоқда. Аммо, албатта, Бобур Абдухолиқовни ҳам эътироф этмасдан илож йўқ. Чунки у мамлакатнинг ўтган чемпионатининг бош тупурарига айланганди.

«Энергетик-БГУ» кутилмаганда мамлакат Олий лигаси фаворитлари гуруҳига кирди. Аммо жамоа таркиби ҳар мавсум янгиланаверарди. Бир қатор футболчилар жамоани тарк этишди ва уларнинг ўрнига бошқалар келишди. Шу жумладан, юртдошларимиз ҳам. Таъкидлаш жоиз, клуб катта бюджетга эга эмас эди ва баъзи ҳолларда футболчилар ҳатто текинга ўйнашарди. Ҳа, ҳа. Кўпчилик ёш футболчиларга маошларини агентлари тўлашарди ва бунинг эвазига «талабалар» ўйин вақтини ваъда қилишарди. Қизиғи шундаки, бу лойиҳа совун кўпиги каби бир деганда йўқолиб қолди. 2022 йили «Энергетик-БГУ» тарихида биринчи марта бутун мавсумда чемпионат етакчилари қаторида ўтказган ва ҳатто баъзан 1-ўринда юрди. Якунда эса кумуш медалларига сазовор бўлди. Бироқ, БФФ назорат-тартиб комиссияси жорий йилнинг 11 майдаги қарори билан «Энергетик-БГУ» келишилган ўйинларни ташкил этиш, шунингдек, Олий лига жамоаларини ноқонуний молиявий рағбатлантириш айби билан медалларидан маҳрум қилинди.

Ҳусановга қайтамиз. Шуни таъкидлаш керакки, Беларусь чемпионати мақомига қарамай, ёш ҳимоячи икки марта йирик футбол скаутлари ва статистикачилари кўзига тушди. Ўзбек ҳимоячиси икки йил кетма-кет «CIES Football Observatory»нинг жаҳоннинг энг яхши ёш футболчилари рейтингига киритилди. Унинг ажралиб турадиган томонларидан бири, ўз ҳудудини ташлаб жамоа ҳужумини қўллашга чиқишдан қўрқмасликдир. Бу пайтда албатта, уни ҳимоядаги шериклари суғурталашади. Бу Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ҳам, «Энергетик»да ҳам яққол кўриниб туради. У яхши бошланғич тезликка эга ва бир неча бор тўп учун курашда рақибларидан қандай устун туришни кўрсатди.

Ҳусанов фойдасига аниқ факт: у 90 дақиқада мобайнида тўпни олиб қўйиш ва қайтариш бўйича Беларусь чемпионатининг етакчиларидан бири бўлган. Ҳусанов иккинчи қаватда ҳам ёмон ишламайди, гарчи бу йўналишда даражасини янада кўтариши керак. Бунга эса 19 ёшли ҳимоячининг салоҳияти етарли. Шунингдек, у жарима зарбаларини ҳам самарали бажара олади, узун узатмалар аниқлик коэффиценти ҳам ҳавас қиларли.

Ҳусанов босим остида ўзини яхши ҳис қилади. Бундай ҳолларда футболчи шунчаки тўпдан қутулишга шошилмайди, балки ҳимояда туриб ҳам ўйинни ўз зиммасига олади ва дарҳол рақиб дарвозаси томон хавф яратишга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоасида Ҳусанов омили агар ҳал қилувчи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда белгиловчи бўлди. Терманинг қўшимча вақтда исроилликларга мағлуб бўлганлигида унинг умуман айби йўқ. Бунга асосан ҳужум чизиғи вакиллари ва дарвозабон жавоб беришлари керак.

Минскдаги фаолияти бошида Ҳусанов рус тилини тушунарди холос, лекин тез орада гапиришни ҳам бошлади. Бу эса унинг бошқа мамлакат ва футболга яхши мослашиши ҳақида гапиради. Ва энди «Ланс»да шу салоҳияти янги муҳитга максимал даражада мослашишга имкон беради. Унинг олдида ёрқин мисол бор - Элдор Шомуродов. «Шома» ҳам Европа сафари олдидан русийзабон чемпионатда унга ишонадиган ва ўйнашга имкон берадиган мураббий қўл остида ўйнади. Шундан кейингина Европага йўл олди. У ерда эса Шомуродов ўйин вақти қандайлигига қарамай, меҳнатсевар футболчи сифатида эсда қолди.

Ҳа, ўйин вақти ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳусановда шундай бўладими? Ҳозир Франция клубида 3та марказий ҳимоячилар - аргентиналик Факундо Медина, австриялик Кевин Дансо ва тажрибали француз Жонатан Градилар бор. Шу билан бирга, «Ланс» 3-4-2-1 схемаси бўйича ўйнашини таъкидлаш керак. Демак, ўзбек футболчиси учун ўйин вақти мавжудлигига кафолат бор. «Ланс» Чемпионлар Лигасида ўйнайди ва гигантлар учун анча хавфли рақиб бўлиши мумкин. Жамоанинг 3та фронтда кураш олиб боришиги ҳисобга олсак - Ҳусановда имконият катта.

Қачонлардир Виталий Денисов «Узбекская кухня» блогига интервью бериб, унда ўз орзу-мақсадлари ҳақида гапирганди. Улардан бири «Чемпионлар Лигаси мадҳиясини бевосита иштирокчи сифатида эшитиш» эди. Афсуски, Денисов бунга эриша олмади. Шомуродов ҳам. Аммо энди клублар миқёсидаги энг йирик турнирда ўзбек футболчиси бор ва бундан юртдошларимиз қандай хурсанд бўлишади.

Евдоким РАИМОВ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:01, 11.08.2023.
Ўқилди: 3586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.