«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл «манкунианликлар»нинг собиқ устози Алекс Фергюсон ва «Манчестер Сити»нинг амалдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг муваффақияти сирини айтди.
“Нафақага чиққанимда, Фергюсон муваффақиятининг сирини англаганман. Унинг бошчилигида бир гуруҳ ёш футболчилар ҳар куни максимал даражада ишлар эди.
Футболчилар кўп машқ қилишди ва ҳеч қачон таслим бўлишмади. «Манчестер Юнайтед» 15 йилдан бери шу ишни қилмоқда.
Гвардиола ўз клубларида айнан шундай қила олди. Агар сиз ўйинчиларни ҳар куни майдонда борини беришларига мажбур қилсангиз, албатта ғалаба қозонасиз. Пеп шафқатсиз, у ҳеч қачон буни ёддан чиқармайди», - деди Невилл.