Туриннинг "Ювентус" клуби чап қанот ҳимоячиси Филип Костич билан хайрлашишга қарор қилди.
La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "кекса синьора" 30 ёшли сербиялик футболчини трансферга қўйган.
Қайд этилишича, ҳужумчи Федерико Кьеза дастлаб жамоани тарк этиши керак эди, бироқ италиялик футболчи жамоада қолишга қарор қилган. "Ювентус"га сотув керак ва клуб Костични танлашга қарор қилди.
Филип Турин жамоасига ўтган йилнинг ёзида Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан ўтган эди. Костич Италия чемпионатида 3 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.